Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида дорихонанинг 114 миллион сўм пулини ўзлаштирган фармацевт қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «S.» МЧЖ фармацевти Г.О. дори воситалари сотувидан тушган 114 миллион сўмни корхона ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Хоразмда ичимлик суви учун тўланган 176,6 миллион сўм пулни ўзлаштирган назоратчи-инспектор ушлангани хабар қилинган. Шунингдек, Андижонда бозор мансабдорлари 360 миллион сўмни талон-торож қилгани маълум қилинган.
Тасодифий хабарлар
ССВ коронавирус бўйича вазият ўзгараётганидан огоҳлантирди
Қашқадарёда автомобилга ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Газ ва электр энергияси бўлмаса кимга мурожаат қилиш керак?
Блогерга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди
Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 969 301 нафарга етди