Наманган шаҳар Заркент махалласида коронавирусдан фуқаро вафот эткани ростми?

Наманган шаҳар Заркент махалласида коронавирусдан фуқаро вафот эткани ростми?

Telegram ижтимоий тармоғида тарқалган хабарда Наманган шаҳридаги “Заркент” маҳалласида яшовчи йигитнинг коронавирусга чалингани, иситмаси кўтарилса ҳам уйида юравергани, охир оқибат шифохонада аҳволи оғирлашиб, вафот этганлигини билдирилган.
Аслида 1974 йилда туғилган О.И. ўлимининг сабаби коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эмас. Бемор бошқа касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган. Мутахассисларнинг ташҳиси бўйича, у узоқ йиллар гепертония ва қандли диабет касалликлари билан оғириб юрган. РШТЁИМ Наманган филалига 5 апрел куни келтирилганида эса аҳволи жуда оғир бўлган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, гепертермик ҳолат ва бошқа омиллар туфайли 7 апрелда оламдан ўтган.
Шуни ҳам қўшимча қилиш мумкинки, бемордан олинган биологик синамалар вилоят санитария-эпидемологик осойишталик маркази вирусология лабораториясида ПЗР усулида коронавируснинг янги турига текширувдан ўтказилганда таҳлиллар манфий натижа берган. Яъни, текширув якунида беморда короновирус инфекцияси аниқланмаган.
Амалдаги қонунчиликда ҳозирги карантин шароитида ёлғон хабарлар тарқатганлик ва аҳоли орасида саросима уйғотганлик учун жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

×