Ўзбекистонда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги негизида Ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедов “Ахборот 24” дастурида маълум қилди.
Унинг билдиришича, кеча, 8 июнь куни Президент ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, юқори аниқликдаги қуроллар ва ҳарбий авиацияни самарали қўллаш бўйича фармонни имзолаган. Мазкур ҳужжатга кўра, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги негизида Ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилмоқда.
Шу билан бирга, юқори аниқликдаги қуролларга эга авиация техникалари, учувчисиз авиация комплекслари билан қуролланган янги бўлинмаларни ташкил этиш орқали ҳарбий ҳаво кучларининг жанговар қобилияти ва имкониятларини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Мудофаа вазирига кўра, ушбу фармон ҳарбий авиация ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларининг жанговар имкониятларининг икки баробар ошишига, шунингдек, муҳим ва стратегик объектларни ҳаво зарбаларидан ҳимоялаш қобилиятини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада эркак бир ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди
Трамп Coca-Cola рецептини ўзгартирмоқчи
Ерда 7 кунлик кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда
“Jazeera Airways” Кувайтдан Наманганга мунтазам парвозларни йўлга қўйди
Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ҳафтадаги режалари маълум қилинди