16 октябрдан жисмоний шахслар исталган банкдан кредит олиши мумкин. Бунда “прописка“нинг аҳамияти йўқ. Ҳукуматнинг тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига мувофиқ, 2019 йил 15 октябрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар қуйидаги талаблар бажарилганда туну кун фаолият юритишга рухсат берилди:
-кўрсатилган объектларнинг ички қисмига, шу жумладан, хизмат кўрсатиш хоналари, кириш ва чиқиш жойларига тасвирни камида ўттиз кун давомида сақлаш имкони бўлган видеокузатув тизимини ўрнатиш;
– биноларнинг ён-атрофи, автотураргоҳ ва бошқа тегишли ҳудудни етарли даражада (камида 10 метр масофада) ёритиш;
– бинода шовқин меъёрларига қўйилган талабларга амал қилиш ёки тунги вақтда мусиқа ва товуш кучайтиргич асбоблардан фойдаланмаслик;
– ёнғин ўчириш воситалари ва тиббий ёрдам қутичалари билан таъминлаш;
– ҳамма учун кўринарли жойларга эвакуация чизмаси ҳамда тезкор ва қутқарув хизматларининг телефон рақамлари ҳақида маълумотлар ўрнатиш.
Бу ҳақда расман «Халқ сўзи» нашри маълум қилди.
Тасодифий хабарлар
ДХХ вилоятларда 2,4 млрд сўмлик ноқонуний товарлар контрабандасига чек қўйди
Паспорт олиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш. Наманган тумани янги давлат хизматлари маркази нима билан фарқланади?
“UzAuto Motors” харидорларга машина беришни вақтинча тўхтатди
Ўзбекистонга биринчи марта Pfizer вакцинаси олиб келинди
Фарғона да 11-синф ўқувчиси 3-синфда ўқийдиган ўғил болани зўрлагани айтилмоқда