Коронавирус CОВИД-2019 инфексияси бугун долзарб масалага айланган. Республикамиз вилоятлари қатори Наманганда ҳам эпидимиологик вазиятни юмшатиш боʻйича қатьий тартиблар белгиланди.
Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан шаҳар ва туманларда мавсум бошидан бугунги кунга қадар тиббий ниқоб тақмаган 1327 нафар шахсларга нисбатан маʼмурий баённома қайд этилди.
31-март, 1-апрел кунлари ҳолатига 160 нафар Наманганлик фуқароларнинг ниқоб тақиш қоидаларини бузганлиги аниқланди. Олиб борилган тадбир доирасида Наманган шаҳридан 42 нафар, Уйчи туманидан 20 та, Косонсой ва Чортоқ туманларидан 18 нафар шахс карантин тартибини бузиб ниқоб тақмаган.
Шунингдек, норинлик 3 нафар, янгиқўрғонлик, мингбулоқлик ҳамда Наманган туманида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқароларга йўл қўйган хатоси учун маʼмурий баённома тузилди.

Азиз ватандошлар ўз саломатлигингизга, ота-онангиз, фарзандларингиз ва келажак ҳаётимизга бефарқ бўлмасдан, карантин қоида ҳамда меʼёрларига риоя қилинг!
Manba: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Surxondaryoda erkak o‘qituvchi xotini va direktorni pichoqladi. Voqea maktabda sodir bo‘ldi
Ўзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан ихтиёрий эмлаш амалга оширилади
2100 йилга бориб Ер аҳолиси қанчага етиши айтилди
Konor Makgregor Nurmagomedov bilan revansh jangiga tayyorligini ma’lum qildi
Наманганда 4 нафар шахс товламачилик йўли билан минг доллар талаб қилаётганда ушланди