Наманган вилояти Наманган шаҳрида товламачилик йўли билан фуқародан пул талаб қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
ИИВ Уюшган жиноятчилик ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Жараён давомида Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Б. (1977 йилда туғилган)га Оҳангарон туманида жойлашган «Роҳат» чойхонаси олдида 4 нафар шахс Lacetti ва Spark автомашинасини 3,5 минг долларга сотишни ваъда қилгани аниқланган.
Улар автомашиналарни сотмасдан, унинг пуллари ва 2 жуфт автомашина давлат рақамларини ўткир тиғли жисм билан қўрқитган ҳолда зўрлик билан тортиб олиб, мазкур давлат рақамларини қайтариш эвазига товламачилик йўли билан 1 минг доллар талаб қилган.
Янгийўл тумани ҳудудида яшовчи шахслар — фуқаро А.Ж. (1983 йилда туғилган), фуқаро Й.С. (2000 йилда туғилган), фуқаро У.С. (1994 йилда туғилган) ва фуқаро А.Ш. (2000 йилда туғилган) ушбу пулларни Зангиота туманида жойлашган «Ёнғоқ» кафесида олган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун Зангиота тумани ИИБга тақдим этилган. Ҳозирда гумон қилинувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Зарина Низомиддинова: Агар мен ҳақимда гапиришдан тийилишса, машҳурлик шоҳсупасини тарк этибман деб ҳисоблайман
Жиззахда турмушга чиқмаган 22 ёшли аёл эгизак чақалоқларини далага ташлаб кетди
Тўрақўрғонда давлат хизматлари марказининг янги биноси ишга тушди
Янги ҳафтада ҳаво ҳарорати 0 даражагача тушиши кутиляпти
Наманган вилояти прокурори Жаҳонгир Хатамов Тўрақўрғонда Сайёр қабул ўтказди