UFC ўрта вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳамда мураббийи Абдулманноп Нурмагомедов ўғлининг ирландиялик спортчи Конор МакГрегорга қарши жанг ўтказиши шартини айтди.
"Бизга Конор билан яна бир жанг керак, фақат 100 миллион доллар беринг. Тони Фергюсон билан жангнинг эртаси куни бу пулни беринг ва нега биз нега яна жанг қилмаслигимиз керак?”- дейди Нурмагомедов.
19 январ тонгида МакГрегор америкалик чемпион Доналд Серронега қарши UFC 246да октагонга чиқди ва рақибини нокаутга учратди.
Нурмагомедов америкалик Тони Фергюсон билан жангда амалдаги чемпион сифатида UFC енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Жанг UFC 249 турнири доирасида 19 апрелда ўтказилиши белгиланган.
Тасодифий хабарлар
Saida Mirziyoyeva Yevropa Ittifoqining Markaziy Osiyo bo‘yicha maxsus vakili bilan uchrashuv o‘tkazdi
Бош прокуратура тузилмасида қурилиш соҳаси бўйича назорат бўлими ташкил этилмоқда
Стикерлар бекор қилинади ва барча транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади
Ҳиндистонда ўзбекистонлик фоҳиша қўлга олинди
Ўзбекистонлик боксчи Европа чемпиони бўлди