Шифокор коронавирусни фақатгина махсус таҳлиллар орқали аниқлаш мумкинлиги ҳақида таʼкидлаган.
Таиландлик таниқли шифокор, юқумли касалликлар боʼйича мутахассис Ванпхен Сутсамай шу ҳафтада Таиланд пойтахтида боʼлиб оʼтган юқумли касалликларнинг антибиотиклар ва вирусга қарши препаратларга таʼсири муаммолари боʼйича оʼтказилган конферентсиядаги иштироки вақтида вирусга қарши дори-дармон воситалари билан беморларнинг мустақил тарзда профилактика учун даволанишлари уларни коронавирусдан ҳимоя қила олмаслигини айтиб оʼтди.
“Вирусга қарши препаратлар ёрдамида оʼз-оʼзини даволаш усули орқали профилактика ишларини амалга ошириш инфектсияга чалинмаслик кафолати боʼла олмайди” деди шифокор.
“Бу ерда вирусга қарши препаратлар “коктейл”ининг ижобий натижалари, оʼз-оʼзини даволаш усуллари ва шифокорлар томнидан коронавирусга чалинган беморларни даволашда эришилган ютуқларни чалкаштириб юбормаслик жуда муҳим. Муваффақиятга коʼплаб синов ҳамда хатолардан кейин йирик давлат шифохоналарининг бирида, юқумли касалликлар боʼлимидаги шароитлар мавжуд боʼлган ҳолатда эришилган. Бу ерда етук шифокор ва мутахассислар ишлашган, лабаратория ҳам жуда яхши жиҳозланган” деди Сутсамай.
Шифокорнинг соʼзларига коʼра, инсон мустақил даволаниш ҳамда профилактика ишлари учун вирусли касалликлардан ҳимоя сифатида реклама қилинаётган препаратни дорихонадан олиб олади. Бу каби препаратлар эса одатда инсон касалликка чалинганидан кейин ишлатилади. Уларни профилактик восита сифатида қабул қилиш натижаси эса жуда паст.
Шунингдек, шифокор коронавирусни фақатгина махсус таҳлиллар орқали аниқлаш мумкинлиги, мустақил даволаниш орқали эса беморнинг атрофдагиларга ҳам зарар келтириши ҳақида таʼкидлаган.
Тасодифий хабарлар
ИИББ Тошкентдаги қимматбаҳо автомобиллар ҳайдовчиларини йиғди
Ярим йилда 6 нафар мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолган – вазирлик
Тожикистонда коронавирус тарқалгани расман эълон қилинади
Бир йилда 879,5 минг нафар киши бандлик марказларига иш сўраб мурожаат қилди
РАМАЗОН АЙТИБ КЕЛДИК ЭШИГИНГИЗГА...