Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманида 9 гектар қулупнай майдони бузилиб, вайрон қилингани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди. Ҳолат бўйича Қибрай тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу видеолавҳада кўрсатилган ер майдони «Чинкелди» МФЙ Янгиобод қишлоғи М.Бехбудий кўчасида жойлашган «Саидвали ҳожи» фермер хўжалигига тегишли бўлиб, жами 20,9 гектарлик майдоннинг 8 гектарига (видеода 9 гектар дейилган) қулупнай экилган.
«Саидвали ҳожи» фермер хўжалиги ер майдонларидан экин экиб фойдаланиш учун деҳқонлар билан ўзаро оғзаки (ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмаган) келишувга асосан иккиламчи ижарага берилган.
Фермер хўжалигининг ер майдонлари давлат эҳтиёжлари учун олинганлиги (олдиндан огоҳлантириш хатлари берилган) муносабати билан фермер хўжалигига етказилган зарар белгиланган тартибда қоплаб берилади.
Ушбу маблағлар фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказилгандан сўнг, фермер хўжалиги билан иккиламчи ижарада фойдаланиб келган деҳқонларга келтирилган зарарни қоплаш «Саидвали ҳожи» фермер хўжалиги томонидан амалга оширилиши бўйича далолатнома расмийлаштирилган.
Келтирилган зарарни қоплаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан қўшимча ахборот берилади, — дейилади ҳокимлик хабарида.
Расмий муносабатдан кейин бир нечта саволлар очиқлигича қолди.
Нега ҳосилга кирган экин майдони бундай шошилинч увол қилинди? Ер майдонлари давлат эҳтиёжлари учун олинаётган ва фермер хўжалигига етказилган зарар белгиланган тартибда қоплаб берилар экан, нега бу одамларни қақшатмасдан, бузилишдан олдин амалга оширилмади?
Тасодифий хабарлар
"Қора бозор"нинг куни битганга ўхшайди
Опа-сингил гроссмейстерлар энди Ўзбекистон учун ўйнамайди
400 га яқин Марказий Осиё муҳожирлари 40 йилга Россиядан "депорт" қилинди
Қозоғистон тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтди
Президент янги қарорни имзолади