2025-2026 ўқув йили учун Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларига қабул жараёни расман бошланди.
1 июндан my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz орқали қуйидаги мактабларга онлайн ариза топшириш имкони яратилди:
- Президент мактаблари;
- Ижод мактаблари;
- Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар;
- Спорт ва жасорат мактаблари.
Жорий йилдан Баҳодир Жалолов ва Оксана Чусовитина номидаги ихтисослаштирилган спорт мактабларига ҳам ҳужжатлар онлайн қабул қилинмоқда.
Қабул 20 июнгача давом этади. Кириш имтиҳонлари эса июл-август ойларида ўтказилади. Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.
Тасодифий хабарлар
Наманганлик ОИТСга чалинган эркак соғлом аёлнинг ҳаётини…
Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раҳбари «Hilal star» стандартини берувчи халқаро қўмита раислигига сайланди
Баҳодир Жалолов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?
Наманганда келаси йил палов байрами ўтказилади