Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “Рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда уларни топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Мазкур низомнинг 5-иловасига кўра, рўйхатга олинмаган қурол ва ўқ-дориларини Миллий гвардия органларига ўз ихтиёри билан топширган фуқаролар энг кам иш ҳақининг беш бараваригача пул мукофоти билан тақдирланадилар.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддасига мувофиқ ўқотар қуролни ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топширган фуқаро қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод қилинади.
Фуқаро қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисида қарорга келса ва унинг ўзи ушбу ашёларни топшириш ҳақида Миллий гвардия органларига ёзма ёки оғзаки равишда мурожаат қилса, у ашёларни ўз ихтиёри билан топширган ҳисобланади.
Фуқаро тинтув жараёнида ёки унда қурол ва ўқ-дорилар борлиги ҳақида далиллар келтирилиши натижасида уларни топшириш тўғрисидаги қарорга келса, у ушбу ашёларни ўз ихтиёри билан топширган ҳисобланмайди.
Тасодифий хабарлар
«Тонировка» учун рухсатнома бериш тартиби ўзгаради
Англиядаги дўкон остидан 2000 йиллик қудуқ топилди
“Uzbekistan Airways” талабалар учун 50 фоиз чегирма эълон қилди
Толибон аёлларни омма олдида қамчилади
Маккада мавсумий ҳаж зиёрати бошланди