Наманган вилояти Чуст туманида беш нафар шифокорнинг малака сертификати қалбаки экани аниқланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати томонидан Чуст туман тиббиёт бирлашмасида масофадан туриб мониторинг текшируви давомида болалар психиатрияси, анестезиология ва реаниматологияси, умумий амалиёт шифокори, неврология, умумий хирургия мутахассисликлари учун бир нечта шифокорларнинг малака тоифаси сертификатлари қалбаки эканлиги ҳақида шубҳа туғилган.
Шу сабабдан малака тоифаси сертификатларининг қалбакилаштирилган ҳолатига аниқлик киритиш учун Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.
Терговга қадар текширув даврида ўтказилган Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЭКБнинг тадқиқотлар хулосасига кўра, малака тоифаси сертификатларидаги мухрлар изи компьютер қурилмасининг рангли оқимли (струйный) принтери ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.Н., С.Н., М.Ж., И.Ю. ва О.З., ларга нисбатан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Пенсия тайинлашда ўзгаришлар бўлади
Хушхабар! Фарғонада коронавирусга чалинган сўнгги бемор ҳам соғайди
Президент ер участкаларини хусусийлаштиришга оид қонунни имзолади
Эҳтиёт бўлинг, сохта совчи «ов»га чиқди!
Меҳнат инспекцияси бошлиғи аёл кишини ҳақорат қилди