Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг охирги 4 йилда олиб борган кенг кўламли ислоҳотлари натижасида ва вилоятга ташрифларида берган топшириқ, кўрсатган йўл-йўриқлари туфайли Наманганда барча жабҳаларда салмоқли ютуқларга эришилди. Бунинг барчаси вилоят фаоллари билан биргаликда елкама-елка, бир ёқадан бош чиқариб ишлашимиз натижаси деб ҳисоблайман.
Юртбошимизнинг иқтисодиётимиз барқарорлиги йўлида тинимсиз қилган ғамхўрликлари бутун халқимизга шижоат бағишлаб тургани айни ҳақиқатдир.
Вилоят иқтисодиётини ривожлантиришга, янги иш ўринлари яратишга, қишлоқ ва маҳаллаларни ободонлаштиришга ҳисса қўшган фидойи тадбиркорларга, бунёдкорларга, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ходимларига, ҳамиша ва ҳар ишда бой ҳаётий тажрибалари, панду насиҳатлари ва дуолари билан қўллаб турган фариштали нуронийларимизга, қизғин жараёнларни тезкорлик ва холислик билан ёритиб бораётган оммавий ахборот воситалари ходимларига, ғайрат ва шижоати, билим ва салоҳияти билан фан олимпиадаларида, спорт мусобақаларида, халқаро танловларда ғолибликни қўлга киритиб, Наманганимиз шарафини юксакларга кўтарган истеъдодли ёшларга ва уларнинг устозларига раҳматлар айтаман.
Муҳтарам Президентимиз эътироф этганларидек, пок ниятли, ширин тилли, гўзаллик ва нафосатни яхши кўрадиган Наманган аҳлига ўз миннатдорчилигимни, юксак эҳтиромимни билдираман ва таъзим қиламан.
Бетакрор Ватанимиз равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилишдан ҳеч қачон толмайлик, чарчамайлик!
Барчангизни яхши кўраман!
Хайрулло Бозоров
Тасодифий хабарлар
Халқ билан юзма-юз
“Наманган сув қурилиш инвест” ДУК манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани аниқланди
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди
Номаълум эркак мактаб ўқувчисининг қўлидан тутиб, шубҳали ҳаракат қилди
Футбол. Ўзбекистон олимпия жамоаси Хитойни мағлубиятга учратди