Наманган. 2020 йилнинг 1 апрель куни соат 09:30 да мавсумий ишчи, 33 ёшли М.Ю. Наманган шаҳри Марғилон кўчасида яшовчи, 22 ёшли А.А. унинг укасини урганлиги сабабли А.А. билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида қўлида бўлган ош пичоқ билан чап курак соҳасига бир маротаба уриб унга тан жароҳати етказган.
Натижада, А.А. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳодиса содир бўлган жойидан далилий ашё сифатида ошхона пичоғи олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
manba: aniq.uz
Тасодифий хабарлар
Путин коронавирусга қарши қайта эмланди
Google ходимларининг маошлари қанча?
Сўхда 17 ёшли ҳужжатсиз ҳайдовчи ЙТҲга учради
Наманганда икки йигитни дўппослаган қизга нисбатан қўзғатилган жиноий иш тўхтатилди
Трамп Эрон ядро дастури тезлашишда айбдор — Оқ уй