Туркия Республика Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон ва Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилиб, минтақадаги ўзгаришларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Туркия Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент Эрдўған ва Борис Жонсон ўртасидаги учрашувда минтақадаги ўзгаришлар, айниқса, Россиянинг Украинага ҳужуми, Туркия-Бирлашган Қироллик муносабатлари муҳокама қилинган.
Россиянинг Украинага қарши ҳужумини ва ўт очишни зудлик билан тўхтатиш учун курашни давом эттирганликларини ифода этган Президент Эрдўған, Туркиянинг НАТОдаги иттифоқдошларидан террорга қарши курашда самимий қўллаб-қувватлашни кутишини таъкидлаган.
Президент Эрдўған ва Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқотида Россиянинг Украинага ҳужуми ва охирги ўзгаришлар муҳокама қилинган.
Тасодифий хабарлар
Ҳоким маҳалла раисларига мукофот ваъда қилди
АОКА “UzAutoMotors”нинг айблови бўйича текширув бошлади
ID-карта расмийлаштиришнинг янги схемаси тасдиқланди
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга етди
Аҳолига тегишли автомашиналар сони маълум қилинди