Жорий йилнинг 19 май куни Наманган шаҳридаги Ёшлар маркази биноси катта мажлислар залида жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьялари Э.Пирматов, Э.Абдуллаев, Д.Олимов ва Х.Куконбоевлар томонидан Наманган вилоят ИИБ Пробация бошқармаси, Наманган шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлими, бошқа мутасадди органлар, жумладан Наманган шаҳар прокуратураси, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ва Наманган шаҳар ДСИ масъуллари билан ҳамкорликда Наманган шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлими ҳисобида турувчи озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаб келаётган назорат остидага шахслар (маҳкумлар) иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Ўтказилган сайёр суд мажлисида муқаддам судланиб, суд томонидан тайинланган жазонинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасида назарда тутилган муддатларни тегишли қисмини ўтаган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тўлиқ ахлоқан тузалиш йўлиги ўтган, жазодан ўзига тегишли ва тўғри хулоса чиқариб олган, жазони ўташ даврида қайта жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган, шунингдек интизомий жавобгарликка тортилмаган 30 нафарга яқин маҳкумларга нисбатан Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, тақдимномалар қаноатлантирилди ва жазони ўташ-тартибига тўлиқ риоя этган маҳкумлар суд томонидан тайинланган жазо муддатининг ўталмай қолган қисмидан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, уларга нисбатан инсонпарварлик принциплари қўлланилди.
Тасодифий хабарлар
«Tashkent city»га кириш учун тўлов бекор қилинди
Франция — Аргентина баҳсини Ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаришади
Самарқанд шаҳридаги Ҳазора маҳалласида етим болани хўрлаганларни ИИО ходимлари аниқлади
Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 давлат қаторига кирди
Жиззахда газ «заправка» портлади: қурбон бор