Ўзбекистонлик боксчи Европа чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Европа чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси сафида фаолият юритган бухоролик боксчи Саиджамшид Жафаров Озарбайжон терма жамоаси таркибида 2026 йилги бокс бўйича Европа чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда “Caliber” хабар берди.

75 кг вазн тоифасидаги финал баҳсида Жафаров россиялик Исмоил Муцолговга қарши рингга кўтарилган. Уч раунд якунида ҳакамлар бир овоздан қарор чиқариб, ғалабани озарбайжонлик боксчига берган – 5:0.

World Boxing ташкилоти томонидан ўтказилган Европа чемпионати Болгария пойтахти София шаҳрида бўлиб ўтган. Жафаров мусобақадаги иштирокини германиялик Муҳим Абдулаи устидан 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган. Чорак финалда швециялик Кевин Скоттни ҳам худди шу ҳисобда мағлуб этган. Ярим финалда эса англиялик Каллум Маккинни устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.


Маълумот учун, терма жамоасини алмаштиришидан аввал Жафаров Ўзбекистон терма жамоаси сафида икки карра Осиё чемпиони бўлган, шунингдек, жаҳон чемпионатларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.

2026 йилда эса у Озарбайжон терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида ҳам олтин медалга сазовор бўлган. Жафаров финалда бразилиялик Тауана Силвани 5:0 ҳисобида мағлуб этган.


Теглар:
×