Жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг 2022 йил
18 январдаги ҳукмига кўра, Х.Д. 2020 йил августда такроран ўзгаларнинг ишончига кириб, мулкларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани судда ўз исботини топгани сабабли унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан 57-моддаси қўлланиб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, суд залида қамоққа олинган. Х.Д.дан жабрланган Э.С.га 26.540.000 сўм моддий зарар ундириш белгиланган.
Озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган Х.Д. содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирган ва унинг оила аъзолари томонидан жабрланган С.Э.га етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган.
Шу сабабли Х.Д.га оид жиноят иши Чуст туман прокурори томонидан берилган апелляция тартибидаги протест ҳамда Х.Д.нинг ўзи томонидан берилган апелляция шикоятига асосан 2022 йил 7 февраль куни Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 5-қисмида, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил
21 майдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори 9-бандида, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланган тақдирда маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг қўлланилиши истисно этилиши, шу муносабат билан қонуннинг мазкур нормаларида назарда тутилган шарт бажарилган ҳолларда тегишли апелляция, кассация инстанцияси суди, моддий зарар қайси судлов босқичида қопланганлигидан қатъи назар, қамоқда сақланаётган шахсларга нисбатан эҳтиёт чораси турини, озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахсларга нисбатан эса, жазо турини ўзгартириш масаласини дарҳол ҳал этиши шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Апелляция инстанцияси судида, Х.Д.нинг жинояти оқибатида жабрланган Э.С.га етказган зарари тўлиқ қоплангани тасдиқлангани сабабли судлов ҳайъати юқорида қайд этилган асосларга кўра, Х.Д.га оид суд ҳукмини ўзгартириб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланган ҳолда тайинланган 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, жарима жазосига ўзгартириб, Х.Д.ни дарҳол суд залида қамоқдан озод қилди.
Бумайрам Бабамирзаева,
Наманган вилоят судининг судьяси
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланади
Наманганда сув тошқини сабаб 100 дан ортиқ одам эвакуация қилинди
Жиззах калониясидан қочган маҳкумлар Андижонда ушланди
Фарғонада мушук гўштини сотганлар ушлангани тўғрисидаги хабарлар рад этилди
Ўзбекистон хукумати чет элдаги фуқаролар учун чартер рейслар жадвалини эълон қилди