Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Россия Президенти Владимир Путин билан учрашуви якунида унга ўзи туғилган Гужарат штатида ишлаб чиқарилган учта ақиқ (қизил рангли қимматбаҳо тош) коса совға қилди. Бу ҳақда “Zee News” телеканали хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, қимматбаҳо косалар Ҳиндистоннинг ғарбий штатида ақиқдан маҳсулот тайёрлаш анъанасини тавсифловчи маълумот ёзилган иккита қутида тақдим этилган.
Қайд этилишича, Россия Президентига совға қилинган косалар Араб денгизи соҳилидаги Камбат шаҳрида тайёрланган. Бу жойда ақиқдан маҳсулотлар ясаш анъанаси бир неча минг йилларга бориб тақалади.
Эслатиб ўтамиз, Путин кеча Нью-Деҳлида Наренда Моди билан музокаралар ўтказди. Икки давлат раҳбарларининг бу учрашуви 2021 йил ҳисобида биринчиси бўлди. Аввалги икки томонлама музокаралар 2019 йил сентябрь ойида Ҳиндистон Бош вазирининг Владивостокка ташрифи чоғида бўлган. Улар ўртасидаги кейинги суҳбат 2019 йил ноябрь ойида Бразилияда BRICS саммити доирасида бўлиб ўтган эди. Йиллик саммит пандемия туфайли 2020 йилда ўтказилмади.
Маълумот ўрнида, виртуал саммитлардан ташқари, Путин ва Моди 2019 йилнинг ноябрь ойидан бери олти марта телефон орқали мулоқот қилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда ҳавонинг ифлосланиш даражаси яна кескин ошди
Тожикистон билан чегарада 4000 га яқин ИШИД жангарилари тўпланган – КХШТ
Андижон вилоят ИИБга чақирилган 20 ёшли йигит уйига қайтиб келмаган. У ҳозир қаерда?
«Бахти Ташкентский»нинг ўғли ва яна беш киши қўлга олинди
Наманганда 6 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди