Наманган шаҳридаги 3-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернетида сайёр қабул бўлиб ўтди. 3 соатдан ортиқ давом этган қабул чоғида юздан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди.
Бандлик, тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, тиббий хизматлар масалаларида қилинган мурожаатларнинг кўпи жойида ҳал этилди. Қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганилиши лозим бўлганлар, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, назоратга олинди. Шунингдек суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга доир масалалар ҳам жойида соҳа мутасаддиларига йўналтирилди.
Қабул чоғида хурсанд қилган жиҳатлардан бири, мурожаат қилувчилардан бирининг “Мен моддий ёрдам сўрамоқчи эмасман, агар битта тикув машинам бўлса, мен ўзим пул рўзғорга етарли пул топа олардим” деган гаплари бўлди. Бу масала ижобий ҳал этилди.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти ҳокими бир гуруҳ тиббиёт мутахассисларга тўлов сертификатлари топширди
Фарғоналик шахс ўз хонадонида сохта доллар ясади
Намангандаги боғчада 5 яшар бола вафот этди
ИИВ телефонида порнографик видео ва фото кўрганларга 200 минг сўм жарима соляптими?
Шавкатжон Абдураззоқов: Наманган шаҳрида 2021 йили анъанавий 60-Халқаро гуллар фестивали ўтказилади