Украинанинг Boeing 737 лайнери Имом Хумайний номидаги Теҳрон халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай, ҳалокатга учради. Бу ҳақда Эроннинг Tasnim агентлиги хабар бермоқда.
Самолёт бортида 180 йўловчи бўлган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча ахборот йўқ. Авария «техник муаммолар» туфайли юз бергани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, гап «Украина халқаро авиалиниялари» авиакомпаниясининг «Теҳрон—Киев» йўналиши бўйлаб парвоз қилган ПС 752 рейси ҳақида бормоқда. Самолёт жадвал бўйича 5:15 да ҳавога кўтарилган эди.
Тасодифий хабарлар
Гуллар автокарвони: Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали бошланди (видео)
Экстремизм мафкураси - мамлакат хавфсизлигига таҳдид
Ваҳшийлик! Тошкентда она ўз фарзандини ўлдириб, ёқиб юборди ва унинг йўқолганлиги ҳақида хабар берди
Ўзбекистон аҳолиси табиий газдан қанча қарзи борлиги очиқланди
Қашқадарёдаги адирда эркак кишининг жасади топилди. Уни аёл киши ўлдиргани айтилмоқда