“Youtube” ижтимоий тармоғида “Ўғлимнинг қотили озодликда юрибди” номли видеолавҳали хабар тарқалган. Қашқадарё вилояти прокуратураси бу хабарга муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 26 июнь куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, “Лангар” МФЙ, “Тўлақул” қишлоғида яшаган Ж.Абдурасуловнинг жасади яшаш уйидан чамаси 200 метр узоқликдаги адирликдан қотиллик аломатлари билан топилган.
Ҳодиса жойи прокуратура ва ИИБ ходимлари иштирокида кўздан кечирилиб, тегишли экспертизалар тайинланган.
Ҳолат юзасидан зудлик билан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ташкиллаштирилган.
Тергов жараёнида ушбу жиноятни Н.Ж. (аёл киши) содир этганлиги аниқланиб, айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ҳолда, суд ажрими билан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Туман прокурори томонидан марҳумнинг яқин қариндош-лари билан уларнинг хонадонига борган ҳолда суҳбат ўтказилиб, барча важларига тергов жараёнида қонуний баҳо берилиши тушунтирилган.
Тергов жараёнида барча ҳолатлар тўлиқ текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Тасодифий хабарлар
Тожикистон Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатмоқда
Интернет тармоғида “Карантин даврида бу қандай ваҳшийлик” номли видеоролик тарқалиши факти бўйича тезкор хабар
Наманганда укасини пичоқлаган “ака”га суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон пандемия билан яхши курашаётган давлатлар рейтингига киритилмади
Наманган давлат университетида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани сабаб 14 кунлик карантинга ёпилди