4 ноябрь, якшанба куни фуқаро А.В. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, 5 ёшли қизи Д.К.ни Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган Compass савдо мажмуасида йўқотиб қўйганлиги ҳақида маълум қилди. Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Ички ишлар бош бошқармаси томонидан тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, қизчани топишга қаратилган тадбирларга зудлик билан киришилди, деб хабар бермоқдаТошкент шаҳар прокуратураси.
Тезкор-тергов гуруҳи томонидан А.В. ва унинг шаръий никоҳдаги эри М.Ф.нинг кўрсатмалари шубҳа остига олиниб, қидирув тадбирларига қарамасдан, фарзанди бир кун мобайнида топилмаганлиги сабабли, у қотиллик жинояти қурбони бўлганлиги гумони асосида Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида аниқланишича, 25 октябрь куни кечаси соат 03:00 атрофида эр-хотин Сергели туманида ижарада яшаб келган хонадонда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, фарзандини уриб, дўппослаб, қасддан ўлдирган.
Сўнгра содир этилган жиноятни яшириш ва жазодан қутулиш мақсадида мурдани йўқотиш пайига тушган. Уни йўл сумкасига жойлаштириб, шу куни тонгда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ижарага олинган дала ҳовлига олиб борган. Мурда ўчоқда ёқилиб, сўнг ёнмай қолган қолдиқлари қопга солиниб, Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.
Шундан кейин улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни чалғитиш ва асл ҳолатни яшириш мақсадида фарзанди бедарак йўқолиб қолганлигини саҳналаштирган.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида Д.К.нинг мурда суяклари топилиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Жиноят иши бўйича А.В. ва М.Ф. қасддан одам ўлдиришда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Энди чет элда ишловчи мигрантларга ҳам солиқ солинадими? Қўмитадан изоҳ
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди
Путин коронавирусга қарши қайта эмланди
Тошкентда сингил ўз опасини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллади
Бангладешда 500 кишини олиб кетаётган кема ёниб кетди