Хоразм вилояти руҳий касалликлар диспансерида даволанишда бўлган блоггер Нафосат (Шабнам) Оллошукурова айни соатларда озодликда, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги хонадонига қайтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов хабар бермоқда.
"Бугун руҳий касалликлар шифохонасида ўтказилган тиббий экспертиза унинг саломатлиги яхшиланган, деб топган ва блоггер янги йил байрамини ота-онаси ва жажжи қизалоқлари билан бирга кутиб олади", деб ёзди Абдураҳмон Ташанов.
28 ноябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти судининг кассация инстанцияси блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурова руҳий касалликлар шифохонасида даволанишни давом эттириш юзасидан қарор чиқарганди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) мониторинг гуруҳи 21 октябрь куни Нафосат Оллошукурова билан учрашган эди.
Нафосат Оллошукурова 26 сентябрь куни суд қарорига кўра, Хоразм вилоятининг психологик касалликлар диспансерида мажбурий даволанишга жойлаштирилган эди.
Тасодифий хабарлар
Бангладешда 500 кишини олиб кетаётган кема ёниб кетди
Ўзбекистон Афғонистон билан чегарадош ҳудудида ҳарбий машғулотлар бошланди
Президент оиласи ва бошқа давлат етакчилари билан футбол томоша қилди
Талабаларга контракт тўлови бўйича енгилликлар берилди. Чегирма 10 фоиз
8 ойда 300дан ортиқ шахс қўлга олинди