Достон Сатпаев Англияда расмий дебютини ўтказди

Достон Сатпаев Англияда расмий дебютини ўтказди

Кеча, 23 август куни қозоғистонлик 18 ёшли футболчи Достон Сатпаев “Бёрнли” сафида илк расмий ўйинини ўтказди.


18 ёшли футболчи Чемпионшипнинг иккинчи турида “Вест Бромвич”га қарши учрашувда захирадан майдонга тушди. У 57-дақиқада Жош Лоран ўрнига ўйинга қўшилди. 

Сатпаев майдонга тушган вақтда “Бёрнли” 1:2 ҳисобида ортда бораётган эди. Якунда эса “Бёрнли” 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Қозоғистонлик футболчи “Челси”дан “Бёрнли”га ижара асосида ўтган. У Чемпионшипнинг биринчи турида “Вест Хэм”га қарши ўйинда майдонга тушмагани сабабли, “Вест Бромвич”га қарши баҳс унинг Англия клуби сафидаги илк расмий учрашувига айланди.


Теглар:
×