Марказий сайлов комиссиясида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов баёнот берди.
Вазирнинг айтишича, ҳар бир фуқаронинг доимий ва вақтинча яшаш манзилларини хатлов жараёнида ички ишлар вазирлиги фаол иштирок этди. Илк маротаба сайлов жараёнини электрон бошқариш тизими яратилди.
19661 нафар паспортсиз ва чет элдан гувоҳнома билан қайтган фуқаролар учун сайлаш учун ҳужжатлар тайёрлаб берилди.
Сайлов жараёни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 53000 ички ишлар ва бошқа тизимлар ходимлари жалб этилди. 600 нафар йўл-патрул хизматчилари йўлларда хавфсизликни таъминламоқда.
Ҳозирча, Фарғона вилояти Қува туманида ноқонуний ташвиқот олиб борган фуқаро аниқланиб, прокуратурага топширилди.
Соат 11.00га қадар қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида рўйхатга олинган сайловчиларнинг 2715 нафари ёки 75 фоизи овоз бериш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланди.
manba: sof.uz
Тасодифий хабарлар
ИИБ ходимлари фуқарони резина таёқ билан дўппослашди. Сабаби маълум
Наманганлик йигит онасини қўрқитган эркакка арматура билан ташланди
Судьялар давра суҳбати ўтказди
Шерзод Қудбиев — Ҳалол ишлаган тадбиркорга солиқ юки камайиши керак
Ramzan Qodirovning atrofidagilari orasida “tozalash” amalga oshirilgani ma’lum bo‘ldi