Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг ўтган даврида республика бўйича 13 130 та ҳолатда 1 827 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгалланганлиги, 8 138 та ҳолатда 1 082 гектар ер майдонига ноқонуний қурилишлар қилинганлиги аниқланган.
Хусусан, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, 2019 йил 17 декабрь куни Зангиота туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири А.Т. ва “M.G.S.” МЧЖ раҳбари М.С. лар ўзаро жиноий тил бириктирган. Улар жамиятга тегишли бўлган Зангиота тумани, “Қатортол” қишлоғи, “Наврўз” массивидаги 2,7 гектар ер майдонининг 0,3 гектарини ноқонуний равишда, фирибгарлик йўли билан фуқаро С.Х.га ҳар бир сотихини 4 мингдан жами 120 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида ушланишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Мақсад “озод қилиш”. ДХР Украинанинг қайси ҳудудига кўз тиккани айтилди
Саудия Арабистонида барча масжидлар қайта очилди
Ўзбекистонликларга биржада криптовалюта сотиб олишга рухсат берилди. Шартлар қандай?
Ўзбекистон олимлари ўтмишда бир қанча зилзилаларни аниқ башорат қилишган. Нега ҳаммасини башорат қилиб бўлмайди?
Қочиб қутула олмайсан: Макгрегор Нурмагомедов билан реванш ўтказмоқчи (видео)