Шаньдун вилоятида жойлашган “Жэньчэн“ қамоқхонасида вирус тарқалиши оқибатида бир йўла 200 нафар маҳбус ва хавфсизлик хизматининг 7 нафар ходими касалга чалингани аниқланган.
Турмадаги 2077 нафар маҳбус текширувдан ўтказилган ва уларнинг 200 нафарида вирус аниқланган. Айни пайтда улар алоҳида хонага олиниб, даволанмоқда.
Ҳукумат тарқатган хабарга кўра, февраль ойи ўрталарида қамоқхонанинг хавфсизлик хизмати ходимларидан бири қаттиқ йўтала бошлаган. Эртаси куни текширувдан ўтказилиб, унинг коронавирус юқтиргани тасдиқланган. Шундан кейин турма раҳбарияти вирус тарқалиб кетишининг олдини олиш учун зудлик билан керакли чораларни кўрган. Аммо кеч бўлган эди. Рўй берган ҳодиса туфайли вилоят Адлия бошқармаси раҳбари Цзе Вэйцзюнь ўз вазифасидан озод этилган.
Тасодифий хабарлар
Жума намозларини масжидларда ўқишга рухсат берилди
Расул Кушербоев: "Отабек Нуриддинов иши буюртмага ўхшаяпти"
Шавкат Мирзиёев янги қарорни имзолади
ИИБ ходимлари фуқарони резина таёқ билан дўппослашди. Сабаби маълум
АҚШ Россияга алоқадор ташкилот ва жисмоний шахсларга чекловлар жорий қилди