Фаластинликларнинг ўз мустақил давлатига эга бўлиш ҳуқуқининг топталиши Яқин Шарқдаги можаронинг кучайишига олиб келди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И айтиб ўтди.
"Фаластин ва Исроил ўртасидаги можаронинг тугамаслигига сабаб Фаластин халқининг давлатчилик ҳуқуқларига узоқ вақт давомида эътибор бермаслик билан боғлиқ", деган у.
Шунингдек, Хитой Ташқи ишлар вазири можарони ҳал қилиш учун "икки халқ учун икки давлат" тамойилини амалга ошириш кераклигини маълум қилган.
"Мустақил Фаластин давлатини яратиш бугунги кунда қон тўкилишларини тўхтатишнинг энг мақбул йўли", деган Ван И.
Шу боис ҳам Хитой айни пайтда можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича халқаро конференция чақириш ва йўл харитасини ишлаб чиқишни талаб қилаётгани ҳам маълум қилинган.
"Фаластин муаммоси адолатли тарзда ечилмас экан, минтақада тинчлик ўрнатиб бўлмайди", деган у.
Тасодифий хабарлар
Хушхабар! Президент узоқ кутилган қарорни имзолади
“Ватандошлар” фонди Украинадаги зиддиятлар бўйича ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
Россиядан қайтаётган мигрантларни 18 та мамлакатга юбориш чоралари кўрилмоқда
Saudiya Arabistonida avtobus yonishi oqibatida 36 nafar ziyoratchi halok bo‘ldi
Москвага 8 кун ичидаги тўртинчи дрон ҳужуми уюштирилди