Наманганга вақтида етиб бора олмаган йўловчилар «Uzbekistan Airways» борткузатувчисини жароҳатлади

Наманганга вақтида етиб бора олмаган йўловчилар «Uzbekistan Airways» борткузатувчисини жароҳатлади

Тошкент аэропортида «Uzbekistan Airways» компаниясига тегишли самолетнинг катта борткузатувчисини жароҳатлади.

Маълум бўлишича, шу йил 8 декабр куни Москвадан Наманганга учаётган самолет Наманган ва Фарғонада об-ҳаво ёмон бўлганлиги учун Тошкентга соат 17:41 да кўндирилган. Об-ҳаво яхшиланавермагач уларнинг Наманганга учиш вақти ҳам чўзилаверган. Бу вақт оралиғида эса фуқароларга компенсация тўлаб бериш натижасида айримлар ер усти транспортида Наманганга кетган, қолганлар эса аэропортда учиш вақтини кутган. Самолетнинг учиш вақти дастлаб 9 декабр соат 10:00 га, сўнгра 12:00 га ва 14:00 га ҳам кўчирилган. Шу тариқа йўловчилар аэропортда қолиб кетаверган. Лекин самолет учавермагач айрим агрессив йўловчилар самолетнинг катта борткузатувчисига ташланган ва унга жароҳат етказган. Шундан сўнг жароҳатлаган йўловчи аёл ҳамда 5 нафар йўловчи самолетдан четлатилган.

Узоқ кутишлардан сўнг самолет 9 декабр соат 15.35да Наманганга учган ва 16:03да “Наманган” аэропортига қўнган.

Компаниянинг маълум қилишича кутиш жараёнида фуқароларга икки маҳал овқат берилиб ер транспортида кетган фуқароларга компенсация тўланган. Лекин ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда эса ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмагани ва хатто компенсация тўланмагани ва йўловчилардан узр ҳам сўралмагани айтилмоқда. Таъкидлаш жоиз, компания расмий ахборотида ҳам етказилган ноқулайликлар учун узр сўралмаган.

manba: everyday.uz

×