Ижтимоий тармоқда Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудида ЙПХ ходими О.Эгамбердиев Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган ва ҳайдовчи спиртли ичимлик ичган ёки йўқлигини бир маротаба фойдаланиладиган стакан орқали текширмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд жтилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Ўрнатилган тартибга зид равишда хизмат олиб борган ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиши таъминланади.
Маълумот ўрнида, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари учун эски намунадаги 7 дона ва янги намунадаги 16 дона, жами 23 дона спиртли ичимликдан мастлик ҳолатини аниқловчи “алкотестер” мосламалари тарқатилган.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирида Нукусда Йўл-патруль хизмати ходими бош кийимини ечиб, ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилганини аниқлаш мақсадида ундан пуфлашини сўрагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кулгуга сабаб бўлганди.
Шундан сўнг, ЙҲХББ Йўл-патруль хизмати ходимларига янги намунадаги 150 та алкотестер қурилмаси тарқатилганини маълум қилганди.
Тасодифий хабарлар
Общее количество смертей от COVID-19 в Узбекистане превысило 1500
Россияда «омикрон» штамми билан касалланиш ҳолати аниқланди
Наманганда 250 фуқародан 200 нафари камчиқим тўйга рози
Ўзбекистон аёллар МТЖнинг Осиё кубогидаги рақиблари маълум бўлди
Бугун коронавирусдан тузалиш бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди