Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари!
Об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва қор ёғиши автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин.
Айниқса, кундуз куни қор ва музнинг эришидан ҳосил бўлган сувлар тунгги вақтда қайта музлаб сирпанчиқ ҳосил қилиши мумкинлигини унутманг. Биз барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда тунгги вақтларда ҳаракатланмасликни, айниқса тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраймиз.
Айниқса, “Қамчиқ” давони орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан янада хушёрроқ бўлишни, довонга чиқишда етарлича миқдорда ёнилғи захирасига эга бўлишни, иситиш тизими, ойна тозалагичлари носоз бўлган, яроқсиз шиналар ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини сўраймиз.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ
Тасодифий хабарлар
Тошкентда 20 ёшли "афсунгар" қизга йигитини 33 млн. сўмлик тақинчоқ эвазига "иситиб" беришини айтиб ваъдасини бажармади
Россияда ўзбекистонлик йигит терроризмни молиялаштиришда гумонланиб қўлга олинди
Қишда мактаб ўқувчи қизларига шим кийишга рухсат берилди
Хуш хабар! +3: Наманган вилоятида коронавирусдан тузалган беморлар сони 254 нафарга етди
Машиналарни сотиш қоидаларига ўзгартириш киритилди