Бугун жамоатчилик эътибори ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога қаратилди. Видеода Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман кенгаши депутати Феруза Жўрабековна ва бир эркак номақбул вазиятда экани акс этган.
Видео “вирус” бўлиб, ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда ва жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари депутатнинг шахсий ҳаётига дахлдор видеони тарқатиб, унинг шаъни ва обрўсига путур етказишга уриниш бўлаётганини қораламоқда.
Феруза Жўрабековна ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тарқалаётган видеоларга муносабат билдириб, бунда Тошкент вилояти ИИБ ходими Рахимов Зиёдуллани айблаган.
“Тошкент вилояти ИИБ ходими Рахимов Зиёдулла раҳмат сизга. Ҳаммаси учун жавоб берасиз ҳали.
Нурафшондаги қилиқларингиз, намунали уйлардаги Миллий гвардия ходимлари олдидаги кайф ҳолатдаги қилиқларингизни кўрган, билганлар ўлгани йўқ ҳали!
Бармоғимни синдириб, тирноғимни суғуриб олиб, мени нималарнидур ёзишга мажбур қилганларинг учун жавоб берасанлар хали!
Энди нима билан қўрқитасанлар? Шунақа шантажларинг борлигини энди ҳамма билади. 5 та эркак, мани зўрлаб нималарни ёздирмоқчи бўлганингни эртага айтаман.
2 октябрь куни мени не кўйларга солганинг, зўравонлик қилиб нималарни ёздирмоқчи бўлганларинг, мен блогер, журналист, депутат дўстларимни чақирганимда қочиб кетганларингни ҳаммасини айтаман.
Сандақа ифлослар, ўзбек эркаклари номига фақат доғ тушуряпсанлар, асл башарангни очаман, ишон”, дейди Феруза Жўрабековна.
Видеодаги ҳодиса қачон ва қаерда тасвирга олингани аниқ эмас. Бироқ вазият фуқаронинг шахсий ҳаётига дахлдор бўлиб, уни ижтимоий тармоққа тарқатиш, унинг ҳуқуқларининг бузилиши демакдир. Жиноят кодексининг 141-1 моддасида шундай дейилади:
Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш
Шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) оғир оқибатларга олиб келган бўлса;
б) ғаразли ниятларда содир этилган бўлса;
в) хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тасодифий хабарлар
“Штраф”лар базаси нега йўқолиб қолди? ЙҲХББ тилга кирди
Ўзбекистонда 28 январдан бошлаб концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди
Ўзбекистонда қизлар мактабда миллий рўмол ва дўппида бўлишига рухсат берилди
2020 йилдан “иномарка” импорти учун имтиёз бекор бўлади
Президент топшириғи кучга кирди. Ҳокимлар мактаб ва институтларда дарс ўтди