Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият жиддийлашишда давом этяпти. Кундан кунга сутка давомида касалланганлар сони ортиб боряпти.
ССВ маълумотига кўра, кеча, 14 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111 нафарга ошиб, 80678 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 4 нафари Андижон вилоятида,
• 1 нафари Бухоро вилоятида,
• 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 12 нафари Тошкент вилоятида,
• 93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Андижон вилоятида 7 нафар,
• Тошкент вилоятида 15 нафар
• Тошкент шаҳрида 67 нафар бемор соғайган.
Касалликдан соғайганлар жами 79331 (+89) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 725 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Тасодифий хабарлар
Ҳалимахоним жиноий иш очилиши, уйининг тортиб олиниши ва Юлдуз Усмонованинг ўғли ҳақида нималар деди?
ИИВ ЙҲХ бош бошқармаси «Суд орқа эшикка парда ўрнатишни қонуний деб топди» хабарини асоссиз деб ҳисобламоқда
Наврўз умумхалқ сайллари бекор қилинди
Амалдорларга тўй ва зиёфатбозлик тақиқланди
Охирги 5 йилда қанча мансабдор коррупция учун жазоланган