Махсус прокурор Роберт Мюллернинг Россия 2016 йилдаги сайловларга аралашгани ва АҚШ президентининг Россия билан алоқалари тўғрисидаги ҳисоботи «Америка халқига қарши содир этилган энг улкан ёлғончиликдир». Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Атлантадаги сайловолди митингида айтди.
Унинг сўзларига кўра, демократик партия вакиллари уч йил давомида 2016 йилги сайловлар натижаларини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги «бемаъни» фикр билан ўралашиб қолишган.
Махсус прокурор Роберт Мюллер Россиянинг 2016 йилги АҚШдаги президентлик сайловларига аралашуви ва Трамп сайловолди штабининг Москва билан алоқалари бўйича суриштирув ўтказди. апрелда АҚШ адлия вазирлиги якуний ҳисоботни эълон қилди. Унда айтилишича, Трампнинг сайловолди штаби Москва билан тил бириктирмаган, аммо Россия сайловларга аралашишга ҳаракат қилган.
Расмий Москва бу айбловни рад этди.
Тасодифий хабарлар
Фарғонадаги аёлни эри ёқиб юбормагани аниқланди
Маккада қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Шавкат Мирзиёев Элбоши Нурсултон Назарбоевдан кўнгил сўради
Коронавирус ҳақида энг кенг тарқалган факт ўз исботини топмади
“Балиқ овлаш баҳона дарё бўйида тўпланманг” – имом-хатибнинг эркакларга мурожаати