“UzAuto Motors" бу сафар ҳам судда ғолиб бўлди, Антимонополия қўмитасининг шикояти қаноатлантирилмади
Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясида “UzAuto Motors” АЖ ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги масала бугун мазмунан кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
Апелляция судлов ҳайъатининг қарорига кўра, биринчи инстанция судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.
Шунингдек, ишни кўришда тараф сифатида “Azimavtomotive” МЧЖ ва истеъмолчиларни учинчи шахс сифатида жалб этиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилди.
Тасодифий хабарлар
“Тинчлик кенгаши” Ўзбекистоннинг таъсисчи давлат сифатида аъзо бўлганини расман тасдиқлади
Бўритош Шодиева Каримовнинг махфий топшириғини ниҳоят очиқ айтди
Прокурор нима учун сайёр қабул ўтказди.?
Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади
Икки кунда яна 6 киши пневмония қурбони бўлди, пневмониядан даволанаётганлар сони коронавирус беморларидан кўп