Шу йилнинг 9 ойи давомида Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси 17 нафар ходимнинг номуносиб хатти-ҳаракатлари юзасидан 11 та хизмат текшируви ўтказган. Натижада 2 ходим ишдан озод этилган, яна 4 ходим эса жиноий жавобгарликка тортилган.
Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳамидилло Масаитовнинг маълум қилишича, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида бошқарма томонидан энергия ресурслари, сув истеъмоли ва қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида 924,6 млрд. сўм қарздорлик ундирилган. Ўтган йилда бу кўрсаткич 650,7 млрд. сўмни ташкил қилган.
Шунингдек, 18 та жиноят иши қўзғатилган, 1 791 та энергия ресурслари тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган, айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. Натижада таъминотчи корхоналарга етказилган моддий зарарнинг 2 млрд. 432 млн. сўми ундирилган.
Бундан ташқари, вилоят бўйича 756 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга нисбатан қўлланилган 748,7 млн. сўм жарималарнинг 526,6 млн. сўми ундирилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон давлат қарзи қанчага етгани очиқланди
БМТ Исроилни Ғазодаги геноцидни тўхтатишга чақирди
Хоразмда бутун бошли оиланинг ўлимига қушлар сабабчи бўлган
Жаҳонгир Отажановнинг лицензияси қайтариб берилди
Маҳалла раиси Kun.uz сайтига ёлғон маълумот бергани маълум бўлди