Отабек Умаров Ўзбекистонга қайтди

Отабек Умаров Ўзбекистонга қайтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда актёр Дилшодбек Каттабеков ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

EFFECT.UZ

Аввало нима бўлиб ўтган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка деб қабул қилинг. Ҳали яхши кунлар олдинда. Сафимизга қайтганингиз билан табриклайман. Рамазон ойи сизга ва бутун Ўзбек халқига яна бир бор муборак бўлсин”, – деб ёзди сурат изоҳига.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, бир неча кун олдин Умаровнинг Ўзбекистонга қайтишини ММА жангчиси Мурод Хонтўраев ҳам тасдиқлаганди.

“Кеча гаплашдим, Отабек aкам рўза тутиб, даволаниб ётибди. Яқинда Ўзбекистонга келадилар. Ҳаммаси яхши”- деган эди Хонтўраев.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Умаров 13 февраль куни мотоциклни бошқариб кетаётиб, Тошкентнинг Мустақиллик шоҳ кўчасида, “Пушкин” метро бекати яқинида “Epica” русумли автомобиль билан автоҳалокатга учраганидан сўнг, Жанубий Кореяга даволаниш учун кетган эди.

Шунингдек, 2019 йилда Отабек Умаров Tesla автомобили тезлигини 201 километргача чиқаргани кўринган видеони Instagram’нинг Stories бўлимига жойлаганди.

Шундан сўнг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−3-моддаси 3-қисмига (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юборганлиги) асосан унга нисбатан 1,8 миллион сўм қўлланилган.

Отабек Умаровнинг қонун ҳамма учун баробарлигини билдириб, жарима квитанцияси суратини ижтимоий тармоқда эълон қилганди.

×