Фарғонада нонвой маҳалласидаги қизни дала майдонида ўлдириб, жасадни ёқиб юборди. Бу жиноят Фарғона вилояти ИИБ ва Прокуратура идоралари ходимлари томонидан тезкорлик билан фош этилди.
Ўта ваҳший қотиллик ортидан Фарғона вилояти Фурқат туманида туғилган, оилали, икки нафар фарзанди бор, новвойчилик билан шуғулланиб келган А.Х. (исми-шарифи таҳририятга маълум)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси(ЖК)нинг 97-моддаси 2-қисми “в,ж” бандлари ҳамда 134-моддаси тартибида жиноят иши қўзғатилди.
Маълум бўлишича, А.Х. Фурқат тумани, “Қизил-Қиёқ” МФЙ марказида жойлашганнонвойхонасига келган енгил даражадаги ақлий заиф бўлган Н.Й. билан ўрталаридаги ишқий муносабат туфайли жанжаллашиб, уни бўйнидан бўғганида, шу ерда бўлган Б.Х. уларни ажратиб қўяди ва шу пайт пичоқ билан ташланган Н.Й.ни қўлидан пичоқни тортиб олиб, болта билан пешона соҳасига бир марта уриб, унга ўртача оғир шикаст етказган.
Шу воқеалар ортидан А.Х. шу маҳаллада истиқомат қилувчи Н.Й.дан бутунлай қутулиш мақсадида уни ўлдиришни режалаштириб, 1,5 литр елим идишда бензинсотиб олиб, нонвойхонасида ишлатиладиган ёғоч сопли ошхона пичоғи ва 2 метрли кабель симини тайёрлаб, нонвойхонаси олдига келган Н.Й.га 20.000 сўм эвазига жинсий алоқа қилмоқчи эканини айтади ва шу маҳалла ҳудудидаги фермерхўжалиги дала майдонининг хилват жойига уни алдаб олиб борган.
Воқеалар давомида қўлига қўлқоп кийган А.Х., Н.Й.ни ётқизиб, унинг оёқларини сим билан боғлайди ва сочидан ушлаб олган ҳолда бошини тепага тортиб, ошхона пичоғи билан бўйнидан вена томирини кесади.
А.Х. ўта шафқатсизлик билан Н.Й.ни қасддан ўлдириб, жиноий ҳаракати фош бўлишининг олдини олиш мақсадида ўзи билан олиб борган бензинни жасаднинг устидан сепиб, ёқиб юбориб, мурдани таҳқирлаган.
Тасодифий хабарлар
Наманган шаҳридаги Бобур боғида 31 декабрь куни 4 тоннали ош тайёрланади!
Ўзбекистонда даромад солиғидан озод қилинган касб эгалари рўйхати эълон қилинди. Рўйхатда киракашлар йўқ
Поезд «Жентра»ни судраб кетди
Президент маслаҳатчисининг ўринбосари ДХАга директор этиб тайинланди
22 ёшли қиз ИИБ ходимини “Жиҳод” қилишга ундади