Тошкент вилоятида ўғирланган Lacetti автомобили Тошкент шаҳрида топилди ва ўғри қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент вилоятида 29 ёшли Феруз М. 25 ёшли Абубакир Т.га тегишли бўлган Lacetti русумли автомобилни олиб қочди. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси (“Транспорт воситасини олиб қочиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчини қўлга олиш бўйича чоралар кўриш тадбирлари бошланди.
Жорий йилнинг 27 октябрь куни тахминан соат 06:15 да, давлат рақамлари олиб қочилган автомобилники билан бир хил бўлган транспорт воситаси Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчасида кўринган. Аммо ҳайдовчи ЙПХ ва ППХ ходимларининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабини бажармасдан, ҳаракатни давом эттирган.
Чилонзор тумани ИИО ФМБ жамоат тартибини сақлаш бўлинмаси бошлиғи подполковник Тоҳир Рихсиев енгил машинада навбатчилик олиб бораётганда олиб қочилган автомобилни кўриб қолган. Ҳайдовчи қочишга уринганига қарамасдан, ўз автомобилида уни йўлни четига қисиб тўхтатган Рихсиев Т. томонидан қўлга олинди.
Шу сабабдан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти фидокор ходимни тақдирлашга қарор қилди.
Тасодифий хабарлар
Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?
Шавкат Мирзиёев 1 апрелдан бошлаб Тошкентдан пропискасиз уй олишга рухсат берувчи фармонни имзолади
Қашқадарёда электр қармоқ билан балиқ овлаган бракьонерлар аниқланди
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим тасдиқланди
Зеленскийни ўлдириш учун юборилган Қодиров гуруҳи йўқ қилингани айтилмоқда