Ижтимоий тармоқларда кеча, 12 декабрь куни Chevrolet автомобилларини олиб кетаётган автотрейлернинг ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “UzAuto Motors” АЖ Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа Россиянинг Москва вилояти ҳудудида автомобилларни мижозга олиб ўтиш вақтида юз берган. Барча ташилган автомобиллар суғурталанган бўлиб, улар россиялик мижозга тегишли бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин Россия автомобиль ташувчисига тегишли автотрейлернинг салонида содир бўлган. Кейин ёнғин автомобиллар бўлган трейлерга ўтган. Оқибатда 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳеч ким жабрланмаган.
Хабарга кўра, ҳозирда зарурий ёнғин-техник экспертизаси ўтказилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия газини етказиш кўпайтирилади — Путин
Энди дарахт кесилгани ҳақида хабар қилганларга “суюнчи” берилади
Наманганда шамол туфайли Кобалт мошинаси устига дарахт кулади
Ўзбекистонга 17-22 июль кунлари катта сел келиши кутилмоқда
Шавкатжон Абдураззоқов ўзини ёқиб юборган аёлнинг хонадонига борди