Педагогларга имтиёзли “Ўқитувчи” ойлик йўл чипталари жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида айтилган.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 январдан бошлаб:
Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидаги реклама стендлари, жамоат транспорти ва бекатларда ижтимоий рекламалар жойлаштириш жадвалини ишлаб чиқади;
Тошкент шаҳар жамоат йўл транспортларида ҳаракатланиш учун педагогларга имтиёзли “Ўқитувчи” ойлик йўл чипталарини жорий этади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳар умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш, ошхона ва буфетларни ижарага бериш, танловларни ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилади;
Бунда давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдоларни “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилади:
давлат-хусусий шериклик асосида умумий ўрта таълим муассасаларининг ошхона ва буфетларини белгиланган талабларга мос равишда сармоядорларга узоқ муддатга (камида 3 йил) фойдаланишга бериш;
давлат-хусусий шериклик асосида халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларининг ер майдони ёки бўш турган бино иншоотларини фойдаланишга беришда тузилган давлат-хусусий шериклик битими муддати давомида ҳар йили сармоядор томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан кам бўлмаган маблағни таълим муассасасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб бериш.
Тасодифий хабарлар
Наманганда икки нафар 2019 йилда туғилган чақалоқ коронавирусдан тузалди
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди
Қарийб 500 гр. қуйма тиллани ичига ютиб, хорижга учаётган шахс қўлга олинди
“Асалҳоней” қотиллигида гумонланган шахс ушланди
Россияда оғир вазиятга тушиб қолган 13 ўзбекистонлик ортга қайтарилди