Муниса Ризаева MyDay stories лойиҳасига берган интервьюсида бундан бир неча йил аввал Гулнора Каримованинг топшириғи билан «запрет»га тушгани ва бу ҳолат унга қаттиқ таъсир кўрсатгани ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда "Дарё" нашри ёзмоқда.
«Гулнора Каримовага мен ҳақимда турли асоссиз гап-сўзлар етказишган. Мени унинг номини сотишда айблашган. Масалан, мени йўлда ЙПХ ходимлари тўхтатганида, мен уларга ‘Гули Каримованинг дугонасиман’, деб айтганмишман, гўё. Бу биринчиси. Бундан ташқари, ўша вақтда унга яқин бўлган бир гуруҳ аёл хонандалар Каримовага мен ҳақимдаги бўлмағур гапларни гапирган. Уларнинг кимлигини жуда яхши биламан, ҳозиргача улар билан яхши муносабатдаман. Бироқ улар менинг бу вазиятдан хабардорлигимни билишмайди. Мен ҳозирга келиб, уларнинг нега бундай қилганини тушуняпман. Бу гаплар M&TVA тақдирлаш маросимидан бир кун аввал бўлган. Ўшанда менга «Йил қўшиғи» ва «Йил хонандаси» номинацияларида мукофотни беришмоқчи бўлишган. Шунинг учун ушбу ‘интрига’ атайин уюштирилган. Гулнора Каримова мен ҳақимдаги гапларга ишонган ва ‘бўлди, унга ҳеч қандай мукофот бермайсизлар. Ҳамма ёқдан ҳайдайсизлар’ деб кўрсатма берган. Шундан сўнг мени Terra компаниясидан ҳайдашган. Менинг компания билан беш йиллик шартномам бор эди ўшанда. Мен Севара Назархон билан ‘Голос’ лойиҳасида қатнашаётган эдим, Terra’нинг директори менга қўнғироқ қилиб, Гули сенинг ‘Голос’да қатнашишингни истамаяпти, тез Тошкентга қайтсанг қайт, бўлмаса, ‘запрет’га тушасан, деди. Мен ‘Голос’нинг ҳамма саралаш босқичларидан ўтган эдим. Шунга қарамай, лойиҳадаги иштирокимдан воз кечиб, Тошкентга қайтиб келдим, лекин барибир ‘запрет’га тушдим. Етти ой мендан ҳамма юз ўгирди. Ҳамма ўзидан қўрқиб мен билан гаплашишга қўрқарди. Ўзимни худди ўлгандек ҳис этардим. Ҳатто, юрак хуружи билан касалхонага ҳам тушиб қолганман, ота-онам мени йўқотишига бир баҳя қолган. Ўзимни осиб ўлдиришга ҳам уринганман», — дейди Муниса Ризаева.
Маълумот учун, M&TVA мусиқа, теле ва видеомаҳсулотлар учун Ўзбекистон миллий мукофоти бўлиб, у 2005—2012 йилларда қатор санъат соҳаси, радио ва телебошловчилар, актёр ва режиссёрларга топширилган. Хонанда Муниса Ризаева 2012 йилда номзодлар орасида бўлган.
Тасодифий хабарлар
Банкларда доллар курси 10 860 сўмгача кўтарилди
Ичимлик сувидан фойдаланувчи аҳоли ва барча турдаги истеъмолчиларга Азиз ҳамюртлар!
ДХХ “COVID-19” тестини сохталаштираётган гуруҳни фош этди
Хайрулло Бозоров фаол журналист ва блогерларни муносиб тақдирлади
Фьюри Усикни эзиб ташламоқчи