Наманган вилоятининг Косонсой туманида “Калашников” автоматини сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди
Маълум қилинишича, Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.О. Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Ола-буқа районига бориб, жиноий шеригидан 1 дона АКС-74 жанговор ўқотар қуроли, 3 дона ўқдон ва 43 дона ўқ-дориларни олиб, контрабанда йўли билан Ўзбекистон ҳудудига ўтказган.
ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда А.О. ушбу қурол ва ўқ-дориларни Наманган шаҳрида сотмоқчи бўлганида ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қайд этилишича, шахс муқаддам Жиноят модексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 182- (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) моддалари билан судланган.
Тасодифий хабарлар
Талаба қизга тажовуз қилгани айтилган “замдекан иши”ни судда кўриш бошланди
Ўзбекистонликлар 18 ёшни никоҳ учун эрта деб ҳисобламоқда
Бухорода 41 ёшли фуқаро "массаж" қиламан деб 29 ёшли йигитнинг 500 мингини "ухлатди"
“Сити” Ҳусанов билан янги шартнома имзоламоқчи
Президент Шавкат Мирзиёев Россияга боради