Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб пахта хом ашёсини экспортга жўнатмаслиги маълум қилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Япониянинг Nikkei Asian Review нашрига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «Spot».
«Келгуси йилдан бошлаб пахта хом ашёсини экспорт қилмаймиз. Чунки қўшимча қийматли маҳсулотни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш учун етарлича қувват яратилди», — деди вазир.
Сардор Умурзоқовга кўра, ҳозирда текстиль маҳсулотларига харидор ва бозорлар кўп. Бу йил 2 миллиард долларлик текстиль маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткични 8 миллиард долларга етказиш кўзда тутилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон жорий йил январида 3,1 миллион долларлик 1,6 минг тонна пахта толаси экспорт қилган. 2016 йил январида бу рақам 49,4 миллион доллар ва 34,6 минг тоннага тенг эди. Пахта толасининг экспортдаги улуши бу вақт мобайнида 8 фоиздан 0,2 фоизгача камайган.
Тасодифий хабарлар
Жиззах калониясидан қочган маҳкумлар Андижонда ушланди
Наманганда Telegram’даги «Сирли сўзлашув»ларни тарқатмаслик эвазига 17 ёшли қиздан 200 АҚШ доллари сўраган йигит ушланди
Намангандаги «Баркамол авлод» спорт мажмуасида ташхислаш ва саралаш маркази барпо этилмоқда
Ўзбекистонда энг кўп ҳақ тўланадиган касблар маълум бўлди
В МИД рассказали, есть ли узбекистанцы среди задержанных за беспорядки в Казахстане