Олимлар астероиднинг Ой билан тўқнашуви туфайли Ерга метеор ёмғирининг ёғишини башорат қилди. Бу ҳақда “Fox Weather” хабар берди.
Ғарбий Онтарио университети ва Атабаска университетининг канадалик олимлари фикрича, 2032 йилда 15 қаватли бинога тенг бўлган 2024 YR4 астероидининг Ойнинг жанубий яримшарига тўқнашиши эҳтимоли 4 фоизга тенг.
Мутахассислар диаметри 53 дан 67 метргача бўлган космик жисмни “Жеймс Уэбб” телескопи ёрдамида ўрганди. Тадқиқотга кўра, агар астероид Ойга тегса, диаметри ярим милядан ошиқ кратер қолдиради, бу тахминан 5000 йил ичидаги энг катта зарба бўлади. Портлаш космосга жуда кўп миқдордаги Ой тошини улоқтиради, уларнинг бир қисми Ер томон учади.
“Олинган метеор ёмғири бир неча кун давом этиши ва ажойиб бўлиши мумкин, гарчи кўринадиган метеорлар сони атмосферага кириш тезлиги билан бирмунча камайган бўлса ҳам”, дейилади тадқиқот гуруҳи баёнотида.
Олимларнинг таъкидлашича, тош зарралари NASA’нинг Lunar Gateway каби “Ой атрофида айланаётган космик кемалар учун жиддий хавф” ва Ой юзасидаги ҳар қандай операциялар учун “бундан ҳам каттароқ хавф” бўлиши мумкин. Улар, шунингдек, паст Ер орбитасидаги минглаб сунъий йўлдошлар учун муаммо туғдиради. Кичик заррачалар уларни бир неча ой давомида бомбардимон қилади, аммо жиддий зарар кутилмайди.
Қайд этилишича, мутахассислар тўқнашув ҳақида аниқ прогнозларни фақат 2028 йилда, астероид Қуёш ортидан пайдо бўлганида айтиши мумкин бўлади.
Тасодифий хабарлар
Энди Президентнинг ўз белгиси ва байроғи бўлади
2020 йилдаги марраларга эришилгани учун "UzAuto Motors" ўз ишчиларини тақдирлади (рус)
Тошкентдаги Тоштурмада бой ва пулдор маҳкумлар, собиқ “орган” ходимлари қийноққа солинган
Туркиядаги зилзилада вафот этганлар орасида ўзбекистонликлар борми? ТИВ расмий баёнот берди
Термизлик эркак мактаб ўқувчисини икки марта зўрлаган. Бу иш «тинчитиб» юборилгани айтилмоқда