Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокимининг тайинланганига ҳали бир ҳафта ҳам бўлмаган биринчи ўринбосари Холмирза Ниёзов тонгги соат 07:00 га йиғилиш чақиргани айтилган хабар тарқалди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати бугун, 12 февраль куни соат 07:00 да ҳақиқатан ҳам мажлис ўтказилганини тасдиқлади.
Бугун эрталаб ушбу вазиятга аниқлик киритиш учун Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулло Одинаев Тошкент вилояти ҳокимлигига борган.
Инспекция ходимлари соат 07:10 атрофида ҳокимият биносига кириб борганда, мажлис ўтказилаётганини аниқлаган. Бироқ, йиғилганлар вазирлик вакилларини кўриши билан мажлисдан чиқиб кетган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд.
“Ҳурматли юртдошлар, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилинг. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда.
Қайд этиш керак, бу ходимларнинг иш вақтидан бошқа соатларда мажлис ўтказилаётгани билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас.
Тасодифий хабарлар
Алишер Усмонов халқаро ташкилот президентлигига номзод бўлди
Оқ уйда ўзгариш: Трамп яна бир вазирни ҳайдаб юборди
Қозоғистондаги ҳодисаларда 8 киши вафот этгани маълум бўлди
Ана холос! Ваъдасини бажармаган шаҳар ҳокими халқ томонидан калтакланди (видео)
Дунё бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 21 минг кишидан ошди