Самарқанд шаҳрида 42 ёшли аёл уйининг ҳовлисидаги турникка рўмол билан ўзини осди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унинг билдиришича, воқеа жорий йилнинг 21 октябрь куни соат тахминан 12:30 да содир бўлган. Самарқанд шаҳри, “Ипак йўли” МФЙ, Илғор кўчаси 1-йўлак 5-уйда яшовчи 1984 йил 20 июнь куни туғилган Д.М. уйининг ҳовлисидаги турникка рўмол билан бўйин соҳасидан осиб ўз жонига қасд қилган ва воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, воқеа жойи кўздан кечирилиб, зарур терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган ва марҳуманинг ўлими сабаби, танасида тан жароҳатлари бор-йўқлигини аниқлаш учун РСТЭИАМ Самарқанд филиалига суд-тиббий экспертиза тайинланган. Шунингдек, мурда экспертиза текширувидан ўтказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 9 ойда 55 мингдан ошиқ чақалоқ дунёга келди
Ижтимоий тармоқда "Қашқадарё ЙПХ ходимларига онадан сўкиниш мумкинми?" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот
Украина президенти Зеленский қачон президентликдан кетишини айтди
Ўзбекистонда 11 яшар бола коронавирусдан вафот этди
Хоким Президент авф этган фуқаролар билан учрашди