Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илк бор коронавирус инфекциясидан болалар орасида қайд этилган ўлим ҳолати ҳақида маълумот берди. Инфекциянинг навбатдаги қурбони 11 ёшда бўлган.
17 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 134 нафарга ортиб, 49 761 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
-115 нафари Тошкент вилоятида;
19 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Ангрен шаҳрида яшаган 44 ёшли Х.Т. (эркак) ҳамда Бўстонлиқ туманида яшаган 11 ёшли М.У. (ўғил бола), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун Тошкент шаҳрида 426 нафар, Тошкент вилоятида 109 нафар,
Наманган вилоятида 50 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Сирдарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар,
Сурхондарё вилоятида 3 нафар ҳамда
Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб мамлакатда 46 092 (+618) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 3 254 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Навоий вилоятида 14 яшар бола ҳам коронавирусдан вафот этганди. Аммо бу ҳақда вазирлик расмий маълумот бермаганди.
Тасодифий хабарлар
Namanganda “Pop savdo markazi”ni qurgan tadbirkorga “tosh otilmoqda”
Коронавирусга чалинган аёл боласини эмизиши мумкинми?
Урушнинг охири кўринмаяпти. Лавров Украинага шармандали талаблар қўйилишини айтди
Бу илк ҳолат — Kоронавирус инфекциясини қайта юқтирган беморлар орасида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди.
Ўзбекистонда 7 соат ичида 200дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди. Қурбонлар ҳам бор