Бугун, 15 октябрь куни Ўзбекистонда 316 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 518 нафарга етди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Андижон, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 334 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 62371 нафар бемордан 59 429 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 424 нафар бемордан 316 нафари оғир, 99 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Тасодифий хабарлар
Хоразмда 20 ёшли қиз “самосуд” қилинди
UzAuto бир кунда нечта янги Tracker сотилганини маълум қилди
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганидан сўнг Тошкентда ниқоб тақиб юрганлар сони кўпайди (фоторепортаж)
Дунёда журналистлар ўлими бўйича рақамлар эълон қилинди
«Кушербаевга қарши кўрсатма берсанг, сени ўйиндан чиқариб юборамиз дейишди». 21 ёшли тадбиркор судидан репортаж